Буддавийлик - учта дунё динлари ичида энг қадимийси ҳисобланиб, эрамиздан аввалги VI - V асрларда Ҳиндистонда юзага келган. Бу динга эътиқод қилувчилар, асосан, Жанубий, Жануби-Шарқий ва Шарқий Осиё мамлакатларида, Шри-Ланка, Ҳиндистон, Непал, Бутан, Хитой, Сингапур, Малайзия, Монголия, Корея, Вьетнам, Япония, Комбодже, Бирма, Тайланд, Лаосда ва қисман Европа ва Америка қитъаларида, Россиянинг шимолий минтақалари - Бурятия, Қалмиқистонда истиқомат қиладилар.