Илмий адабиётларда келтирилишича, «ибтидоий одамнинг жисмоний, физиологик, асаб-эндокрин, биологик, психологик ва бошқгаа соҳалари ўзи хос хусусиятларга эга эди. Бу нафақат унинг ҳаёти ва фаолиятига, феъл-атворига, балки унинг фикрлаш даражасига, кучли ҳаяжонланишига, тасаввур этишига, мустаҳкам ҳақиқий ёки сохта мантиқий қонуниятларни кашф этишига таъсир кўрсатди. У ибтидоий бўлса ҳам ақлли, фикр юритувчи, маълум таҳлилга қобилиятли, конкрет ҳолатда фикр юрита оладиган, доимий фаолиятида вужудга келган амалий тажрибаларга эга бўлган одам эди. Бундай таҳлил нимага асосланган? Мазкур рефератда ушбу масасалалар ёритилган.