Улуғбек Ҳамдамнинг романнавислик маҳорати замонавий ўзбек насри тараққиётида тутган ўрни, бадиий жиҳатдан ўзига хослиги мазкур битирув малакавий ишида тадқиқот тарзида ўрганилган. Ёзувчининг бадиий маҳоратини баҳолаш асносида ушбу ижодига хос бош қаҳрамон масаласи, қаҳрамонларнинг руҳий олами, романлар тили масаласи, ижобий услуб ва изланишлар самараси каби жиҳатларни тадқиқ этиш ишнинг янгилигини белгилаган.