Д а рсликнинг таълим-тарбия жараёнидаги ўрни ва аҳамияти таълим- тарбияга оид давлат ҳужжатларида, дарслик назариясига оид тадқиқот ишларида батафсил ёритилган. Хусусан, “Узлуксиз таълим тизими учун ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш концепцияси”да “дарслик давлат таълим стандарти, ўқув дастури, ўқув услубияти ва дидактик талаблар асосида белгиланган, миллий истиқлол ғояси сингдирилган, муайян ўқув фанининг мавзулари тўлиқ ёритилган, тегишли фан асосларининг мукаммал ўзлаштирилишига қаратилган ҳамда турдош таълим йўналишларида фойдаланиш имкониятлари ҳисобга олинган нашр” эканлиги қайд этилган.