Самарқанд шаҳри қадимий шаҳар бўлиб, дунё сайёҳларини эътиборини ўзига жалб қилиб келмоқда, шунинг учун Самарқанд шаҳрида шаҳар бўйлаб янгидан реконструкция қилинмоқда, ободонлаштирилмоқда, янгидан қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ўзгаришлар қадимий ва кўҳна Самарқандни янада гўзаллаштирмоқда. Бу ўзгаришлар гўзаллашиб бораётган Самарқанд шаҳридаги кўчмас мулкларга ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Шунинг учун ҳам Магистрлик диссертацияси мавзуси “Самарқанд шаҳар кўчмас мулкларини системалаштириш ва сейсмик харитасини яратиш” деб танланган эди. Бу мавзу асосида тадқиқот ишлари олиб борилди.