Жаҳон тарихидан маълумки, диний китобларни ўқиш, ўрганиш муаммо бўлган даврларда халқ диний қарашлар, амаллар, одатлар, дин билан боғлиқ билимларга ва руҳий-маънавий таскинга санъат, аниқроғи, адабиёт воситасида эга бўлганлар. Бугун модернистик романларда ҳам илоҳий- ирфоний масалалар талқинига (замонавий асарларда эскича қарашлар, тасаввуф талқини!) дуч келамиз.