ўрин эгаллаган асарлардан бири “Мувозанат” - ёзувчи ва шоир Улуғбек Ҳамдамнинг биринчи романи. Илк йирик асарида ҳам ёзувчи муваффақият
қозониши, китобхонлар қалбини ром эта олиши мумкинлиги адабиёт тарихидан маълум (А.Қодирий). Шу жиҳатдан қараганда, У.Ҳамдамнинг илк романи ҳам адабий жараёнда воқеа бўлган асарлардан бири сифатида тан олинди. «Мувозанат» мустақиллик йилларининг қайноқ кайфиятини акс эттирган реалистик асар сифатида академик М. Қўшжонов, профессорлар О.Шарафиддинов, У. Норматов, А. Расулов, С. Содиқов, Н. Худойберганов, Д. Қуронов, ёзувчилар П. Қодиров, Ж. Абдуллахоновлар томонидан юксак баҳоланди.