Маълумки, Ўрта Осиёда араблар ҳукмронлиги даврида ўзбек-араб тиллари алоқаси юзага келди. Бу даврда араб тили давлат ва дин тили, фан ва расмий ёзишмалар тили сифатида кенг тарқалди. Ўзбек тили бу даврда, бир томондан, босқинчиларнинг оғзаки сўзлашув тили билан, иккинчи томондан, араб ёзма адабий тили билан тўқнашди.