Тадқиқот объекти ва предметининг белгиланиши. Тадқиқот объекти сифатида депутат ва сенаторлар ваколатини муддатидан аввал тўхтатиш асослари ва механизмини танланиши мазкур институтнинг айнан юқорида санаб ўтилган жиҳатлари билан белгиланади.
Тадқиқот объектини қуйидагилар ташкил қилади:
1) Қонунчилик палатаси депутатини ва Сенат аъзоси ҳуқуқий мақоми ва фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари билан боғлиқ масалалар юзасидан юридик фанда мавжуд бўлган илмий-концептуал ёндашувлар, ғоя, принцип ва категориялар;
2) депутат ва сенаторларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш (чақириб олиш) фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатлари;
3) чақириб олиш институтини амалга ошириш механизми. Тадқиқот предметини депутат ва сенатор фаолиятининг ҳуқуқий асослари, улар ваколатларининг юзага келиш ва бекор бўлиш тартиби, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, улар амалий фаолиятининг асосий йўналишлари, сайловчилар, давлат органлари, мансабдор шахслар билан ўзаро муносабатларига доир долзарб ҳуқуқий муаммолар ташкил этади.