Ўзбекистонда, ишлаб чиқориш соҳаларининг жадаллик билан ривожланиб бориши, меҳнат жараёнларининг ҳажми ва шиддатининг ўта хусусийлашуви амалий- касбий таълим жараёнига янгича талабларни қўяди. Касбий-амалий жисмоний тайёргарлик назарияси ва методикаси йўналишидаги илғор мутахасисларнинг илмий асосланган тавсиялари ва Когон туман, мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида ўтказилган бирламчи (бошланғич) педагогик текширув маълумотлари асосида самарали воситалар ва маълумотли назорат шакллари танлаб олинди, мажмуавий дастур ишлаб чиқилди.