Илмий тадқиқот ишининг асосий мақсади олий таълим жараёнида 1-2 босфич талабаларига мустақил шуғулланишни табақалаштирилган инновацион технология дастури ва услубиятини жорий филиш механизмларини ишлаб чифиш ҳамда тадбиқ этишдан иборат. Тадқиқот мақсади шундан иборатки, жисмоний маданият фани талабаларга тулақонли тарзда йўналтирилса, уларнинг эхтиёж ва имкониятлари, қизиқишлари, ҳавас, иқтидорлари инобатга олинган ҳолда, муайян принциплари асосида ташкил этилса, (ўкув йили дастури, иш режаси, фаслий тақвимий режа, кун тартиблари, доимий эрталабки бадан тарбия машқлари билан шуғулланиш жойи, танлаб олинган спорт турлари билан шуғулланиш жойлари, майдон, спорт зал ва х.к.) жисмоний тарбия таълим, спорт турида шуғулланиш натижалари, аввало, шахсни, шу билан бир қаторда давлат, жамият, фан фаолиятини ривожлантирувчи омил даражасига кутара олиш амалга оширилади.