Реалия (лотинча: realis- моддий, ашёвий маъносини англатади)- маълум бир мамлакат, халқнинг тарихи, маданияти, моддий-маиший ҳаёти, турмуш тарзи, ақидалари, байрамлари ва ш.к.га боғлиқ предмет, тушунча ҳамда ҳодисалар. Одатда, агар шундай номлаш мумкин бўлса, бундай хос сўзлар – реалиялар бошқа мамлакат ёки миллатда учрамайди.