Мақолада, ҳозирги вақтда дунё миқёсида давлатлараро иқтисодий муносабатларда пиво маҳсулотлари ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатурасида фақат учта код рақамлари билан белгиланаётганлиги, яъни халқаро код рақамлари беришда пиво қуйилган идиш асос қилиб олинаётганлиги тахлил этилиб, пиво таркибидаги кимёвий моддалар асосида товар кодларини белгилаш, истеъмолчи ҳамда ишлаб чиқарувчи манфаатларини ҳимоя қилиш имконларини бериши ёритилган.