Сутнинг таркибида турли хил витаминлар мавжуд. Сутдаги 12 хил витаминлардан А, D1, D2, B2 витаминлари ва каротиннинг аҳамияти муҳим. Сут-қатиқ маҳсулотлари – қатиқ, кефир, қимиз, қаймоқ, сметана, творог, пишлоқ, йогуртлар озиқ-овқат маҳсулоти сифатида кўплаб ишлатилади. Пишлоқ ҳамма ёшдаги кишилар, айниқса болалар учун фойдали овқат. Ундаги тўйимли моддаларнинг деярли ҳаммаси (98-99%) киши организмида ўзлаштирилади. Пишлоқ сигир, қўй, эчки сутларидан тайёрланади. Унинг хили ниҳоятда кўп.