Анор субтропик мева сифатида катта аҳамиятга эга. Анор сувида, навига, пишган ва ҳомлигига қараб 5-20% қанд ва 0,5 – 10% органик кислоталар, дубил ва пектин моддалари бор. Улар медицинада ични қайтарувчи ва гижжаларни ҳайдовчи дори сифатида ишлатилади. Сиқилиб шарбати олингандан кейин қолган турли уруғидан ҳар хил нарсаларни бўяш учун фойдаланилади. Ундан сирка кислотаси олинади. Анор 100 йил ва ундан ортиқ яшайди.