Ўзбекистон тасвирий санъатида янги маънавий-ғоявий йўналишларнинг шаклланиши ўз навбатида, замонавий санъатнинг барча соҳаларига самарали таъсир этиб, ижодий изланишлар доирасини кенгайтириб, бадиий тафаккур ривожини янада жадаллаштирди. Тарихий, маданий ва маънавий-аҳлоқий қадриятларнинг кенг қатламларини қайта идрок этиш ғоялари, янгиланиш тамойиллари меъморлик, тасвирий ва амалий санъат соҳаларида яққол намоён бўлмоқда.