Тасвирий санъат - унинг инсон онгига таъсири даражаси қанчалик даражада эканлигини тасаввур қилиб курганмисиз? Асарнинг бадиий ечими рҳиятни қанчалар тинчлантириб ёхуд жунбушга келтириб, остин-устун қилиб юбориши мумкинлигини англаган бир неча олим-у мусаввирлар ундан қандай тақлидда фойдаланганлари аксариятимизга номаълум. Тасвирий санъатдаги рангтасвир йуналиши азалдан ер юзидаги барча халқларга миллатидан, динидан, эстетик маданиятидан қатъий назар, уларнинг қалбига, руҳий оламига чегара билмас даражада ўз таъсирини ўтказиб келмоқда ва бу таъсир ранг тасвир санъатининг кубизм, абстракционизм каби йўналишларда ўз аксини топган.