Мазкур ишда инглиз ва ўзбек тилларидаги ҳолат ва ҳаракат феъллари чегараланган, чегараланмаган, икки акционал хусусиятли феълларга гуруҳланди. Олиб борилган лексик-семантик, қиѐсий-типологик тадқиқ асосида инглиз ва ўзбек тилларидаги ҳолат ва ҳаракат феълларининг семантик ва лексик маъноларининг юзага чиқиш омилларига доир муаммолар ўрганилди. Шу асосда ҳолат, ҳаракат феъллари семантик ва акционал гуруҳларга ажратилди. Мазкур ҳол натижаларнинг назарий аҳамиятини белгилайди. Тадқиқот асосида олинган натижалар инглиз ва ўзбек тилларидаги феълларга хос семантик тафовутларни ўрганишда муҳим амалий аҳамиятга эга.