Ушбу услубий қўлланмада «Касбий таълим (информатика ва ахборот технологиялари)» йўналиши талабалари учун курс ишини тайёрлаш бўйича замон талабларига жавоб бера оладиган услубий кўрсатмалар, маслаҳатлар, керакли адабиётлар рўйхати ҳамда тадқиқот олиб бориш учун намунавий мавзулар, уларнинг режаси берилган. Мазкур услубий қўлланма бўлажак мутахассисларнинг касбий тайёргарлигини жадаллаштиришга, уларда бирламчи тадқиқот олиб бориш малака ва кўникмаларини шакллантришга қаратилган.