«Компьютер алгебраси тизимлари» маърузалар матни «Компьютер алгебраси тизимлари» фани дастури асосида тузилган. Маърузалар матнида компьютер алгебраси тизимлари, Maple тизими командасининг синтаксиси, тенглама ва тенгсизликларни ечиш, чизиқли алгебра амалларини бажариш, дифференциаллаш ва интеграллаш командалари, Maple тизимнинг график структуралари, функцияларни текшириш, кўп ўзгарувчили функцияларнинг дифференциал ва интеграл ҳисоби, қаторлар устида амаллар, тизимининг дастурлаштириш воситалари кенг ёритилган.