Ер участкалари майдонини аниқлаш ҳам ер кадастри мақсадлари учун муҳим геодезик ишлардан бири ҳисобланади. Ер участкаси хўжалик аҳамиятга боғлиқ ҳолда, планли топографик материалларнинг борлиги, жойнинг топографик шароити талаб этилган аниқлигига қараб. Майдонни аниқлаш усулларининг қуйидагилари қабул қилинади:
-Аналитик–майдон жойда чизиқни ўлчаш натижалари бўйича, жойида чизиқ ва бурчакларни ўлчаш натижалари бўйича ёки уларнинг функциялари (шакллар координата учлари) натижалари бўйича ҳисобланади;
-График-майдон ёки пландаги координата бўйича ҳисобланади;
-Механик-майдон бўйича махсус асбоблар (планиметрлар) ёки ускуналар (палеткалар) ёрдамида аниқланади. Айрим ҳолларда бу усуллар қўшма ҳолда қўлланилади масалан, чизиқли катталиклар қийматининг бир қисми план бўйича бир қисми эса, жойда ўлчашлардан ҳисобланади.