Мазкур мақолада Чор Россиясининг Хива хонлиги тарихига оид бўлган маънавий ва моддий меросига муносабати масаласига бағишланган, ва унда Ўзбекистонлик тарихшунос олим Б.В.Луниннинг берган маълумотига кўра, Россия хазиналарига 1865 йилдан 1917 йилгача Ўрта Осиёдан (жумладан, Хива хонлигидан) 3000 та шарқ қўлёзмалари тушган. Туркистон, хусусан, хонликлар халқлари яратган бу қимматли асарлар ҳисобига ўз юртларининг қўлёзма ва архив фондларини бойитганлар. Петербург ва Москва музейлари ва кутубхоналарини дунёдаги энг йирик қадимий, нодир қўлёзмалар, ноёб буюмлар хазинасига айлантирдилар. Буларнинг ҳаммаси Туркистон халқлари маънавиятидаги энг катта йўқотишлардан ҳисобланади.