Архитектура тарихи қадим замонларга бориб тақалади. Тарихий манбаларнинг ҳабар беришига қараганда қадим даврининг ёдгорлиги бўлган Сополлитепада 8 та оила яшаган. Уларни фақат уруғ жамоасигина эмас, балки ишлаб чиқариш манфаатлари ҳам бирлаштириб турган, кейинчалик уларнинг сафига патриархал тизим асосида 100 дан ортиқ, оилалар келиб қўшилган, катта оилалар жамоасини улар орасидан сайланган оқсоқол бошқарган. Оқсоқоллар ўз навбатида олий оқсоқоллар кенгашига бирлашган. Оқсоқоллар, одатда, жамоа - қишлоқ, ҳаёти билан боғлиқ барча масалаларни олий кенгаш орқали ҳал қилишган.