Аҳоли яшаш жойларида ер ва бино иншоотлар кадастрини юритиш мамлакатнинг давлат ер кадастри тизимига боғлиқ ҳолда, ҳудуднинг жойлашган ўрни, майдони ва сифати тўғрисидаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги, тўлалиги ва аниқлиги; кадастр маълумотларининг янгиланиб туриши ва уларга аниқлик киритиб туриш билан белгиланади. Демак, аҳоли пунктларининг ер кадастри ҳудудни, шунингдек ер билан чамбарчас боғлиқ бошқа кўчмас мулк обектларининг ҳуқуқий, табиий ва иқтисодий ҳолатларини тафсифлайдиган зарурий ва ҳақиқий ахборотлар банки ҳисобланади