Биотехнологиянинг ривожланиши туфайли охирги йилларда ферментларга, хусусан, целлюлоза чиқиндиларидаги полисахаридларни парчаловчи гидролазаларга бўлган қизиқиш сезиларли даражада ошди. Маълумки, полисахаридларни парчаловчи ферментлар гидролазаларга синфига мансуб бўлиб, уларнинг манбаи турли микроорганизмлар (бактериялар ва замбуруғлар) ҳисобланадилар.