"Ўзбекистон Миллий Университети, органик кимё кафедраси ходимлари ҳам «макроциклик эфир моддала р» устида илмий изланишлар олиб бормоқдалар. Шундай илмий изланишлар натижасида олинган 4’, 4”(5”)-ди-учламчи-бутил-дибензо-18-краун-6 фазалараро катализатори сифатида юқори натижаларга эришишда аҳамиятлидир. Ушбу катализатор ёрдамида алкиллаш, ациллаш каби бир қанча реакциялар юқори унум олиш билан ўтказилди. Энди 4’, 4”(5”)-ди-учламчи-бутил-дибензо-18-краун-6 катализатори оксидланиш реакциялари учун ҳам тадбиқ қилинмоқда. Мазкур магистрлик диссертациясида 4’, 4”(5”)-ди-учламчи-бутил-дибензо-18-краун-6 ни циклогексен ва гептен-1 ларни оксидланиш реакцияларида қўлланилиши ўрганилди"