Мазкур магистрлик диссертациясида Ўзбекистонда автомобил йўллари иқтисодиётни ривожлантиришда етакчи ўрин тутиши, автомобил йўлари орқали ташиладиган юклар иқтисодий томондан кам харажатлилиги ҳамда иқтисодиётни ривожлантириш билан ишлаб чиқариш хажмларини ошиши автомобил транспортига бўлган эхтиёжни кескин суръатда ортиши келтирб ўтилган. Шунингдек, барқарор ижтимоий-иқтисодий ўсиш, аҳоли ҳаётининг сифатини ошириш, тузулмавий ислохотларни ўтказиш ва мамлакат транспорт тизимини ҳалқаро транспорт тизимига интеграциялаш, республиканинг мудофаа қобилиятининг ошиши, шунингдек тадбиркорлик фаолияти шарт-шароитларини яхшилаш кўп жихатдан автомобил йўллари тармоғининг ривожлантириш даражаси акс этган.