Мазкур магистрлик диссертациясида тижорат банкларининг даромадларини ташкил этувчи кредитларнинг шакллари, таркиби ва хусусиятлари келтириб ўтилган. Шунингдек, ҳозирги давр иқтисодий муҳитига хос бўлган хатарлилик ва ноаниқлик шароитида банкларда кредитлаш бўйича турли вазиятлар ва ҳолатларда юзага келадиган муаммоли кредитлар масаласи мавжудлиги ва улар таъсири юқори эканлиги ҳақида батафсил маълумотлар келтириб ўтилган.