Ушбу мақолада биз қуйида паралингвистик воситаларнинг айримлари, уларнинг бадиий асар тилида қўлланиши ҳақида қисқача фикр юритганмиз. Зеро, паралингвистик воситаларнинг бадиий матнда тутган ўрнини аниқлаш бадиий асар тилини ўрганиш, ёзувчи индивидуал услубини, унинг нолисоний воситалардан фойдаланиш маҳоратини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.