Диссертациянинг долзарблиги, тадқиқот мақсади ва вазифалари, илмий янгилиги ва илмий-амалий аҳамияти асослаб берилган, ҳимояга олиб чиқилаётган асосий холатлар, олинган тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ этишнинг йўналишлари келтирилган.
Диссертациянинг биринчи бобида«ЯСМС муаммосининг замонавий ҳолати»адабиёт таҳлили келтирилган. Миниинвазив усуллар босқичлиги, навбатлилиги масалалари, ҳамда уларнинг биргаликда қўлланилиши шартларида самарадорлиги кўриб чиқилган. Шунингдек, турли генезга эга бўлган МСда ўт-сафро йўлларининг инструментал операциядан олдинги декомпрессиясини танлаш муаммоси баҳслар мавзуси бўлиб қолаётганлиги, долзарб ҳисобланади ва кейинги тадқиқотларни давом эттирилишини талаб қилади.ЎЧЙнинг реконструктив хирургиясида операциядан кейинги асоратлар сонининг камайиши, даволаш муддатларининг қисқариши, касаллик қайталанишини олдини олиш каби муаммолар долзарб бўлиб қолаётганлиги қайд қилинган.