Мамлакатимизда олиб борилаётган бюджет солиқ сиёсатидаги ислоҳотларнинг асосий йўналишлари энг аввало ахоли фаровонлиги таъминлаш уни ижтимоий жиҳатдан ҳимоялаш, маҳаллий бюджетларни ривожлантириш, даромад базасини кенгайтириш, мустақиллигини оширишга қаратилган. Молиявий режалаштириш орқали амалга оширилаётган харажатларнинг мақсадли сарфланиши, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва ижтимоий таъминлаш, соғлиқни сақлаш ва таълимни ривожлантириш, фуқаролик жамияти сари дадил одимлаб бораётган Республикамиз учун ниҳоятда муҳим масалалардир