Қишлок хўжалик экинларидан юкори ва сифатли ҳосил олиш устида бутун дунё илмий текшириш муасассалари жуда катта амалий ютуқларга эришганлар.Айникса, энг муҳим техника экини ғўза ўсимлиги устида ҳар тамонлама тадқиқот ишларини олиб бордилар. Ўсимликларни жойлашуви ва қалинлиги биринчи навбатда навнинг морфологиясига яъни шохланиши, бўйи, баргининг фазовий жойлашувига ва шу билан бирга релефга, сизот сувларини чукур ва саёз жойлашувига, тупроқнинг унумдорлиги каби бир неча хил факторларни уз ичига олади. Бизнинг битирув малакавий ишимизни асосий мақсади ғўзани ўсиш жараёнида унинг барглар сони ва қалинлигини ҳосилдорликка боғлигини ўрганишга қаратилган.