Оила ҳар бир халқнинг, миллатнинг давомийлигини сақловчи, миллий қадриятларнинг ривожини таъминловчи, маънавий ва жисмоний баркамол авлодни дунёга келтириб тарбияловчи муқаддас макондир. Шу боисдан ҳам, мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар мазмунида оила манфаатларини хуқукий, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий жиҳатдан ҳимоя қилинишини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда.