Хозирги кунда табобат сохаси кенг ривожланиб оммалашиб бормоқда. Асрлар давомида табобат оламида машҳур боболаримиз яратган бебаҳо асарлари, қадимдан инсон сиҳат- саломатлигига ва фаравонлиги йўлида қўлланиб келинмоқда. Зеро инсон хаётини табобат оламисиз тассавур этиш қийин. Табиат ва инсон ўзаро мувозанат холида яратилган, инсон саломатлигини яхшилашда турли касалликларни давосини инсон ўзини атрофида излаши керак, зеро Ўзбекистон худудида дардларга даво бўлувчи ўсимликлар жуда кўп, шундай бир қанча дардларга шифо бўлувчи ўсимликлардан бири бу ялпиз ўсимлигидир.