Мавзунинг долзарблиги Ҳозирги кунда ахборот технологияларнинг қўлланилиши нафақат билим соҳасида, балки таълим сифатини ошириш, ижтимоий-шахсий вазифаларни бажариш, ҳар бир ўқувчининг дунёқараши ва шахсиятини ривожлантиришга қаратилган жараёндир. Чунки ахборот технологиялари ҳалқ хўжалигининг барча соҳасини қамраб олган. Ватанимиз тараққиётининг устувор пойдевори таълим ва тарбия бўлиб, уни ҳар томонлама пухта, аниқ режалар асосида тизимли ташкил этишда ўқитувчининг ўрни ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ҳозирги жамият, фан ва маданият узлуксиз ривожланаётган даврда узлуксиз таълим тизимининг такомиллашиши натижасида ўқитувчи-педагогларнинг касбий фаолиятига кун сайин янги-янги ўзгаришлар ва талаблар кириб келмоқда. Шуни ҳисобга олганда “Мишьяк бирикмаларининг кимёвий хоссларини ўқитишда АКТ нинг ахамияти” мавзусидаги битирув малакавий ишида тахлил қилинаётган масала таълим тизимининг замон талаби даражасидаги долзарб муаммоси ҳисобланади.