Мамлакатимизда хорижий тилларни ўрганишнинг миллий асосдаги жадаллаштирилган методикасини тайёрлашни тезлаштиришимиз керак». Юртимизда хорижий тилларни ўрганиш ва ўргатишда янги методдаги дарсликлар ва янгича дастурлар ишлаб чиқишни тақазо этмоқда. Ҳар бир чет тилини ўрганиш яратилаётган дарслик ва дастур миллий асосларни ҳисобга олган ҳолда яратилиши керак бўлади. Бунинг учун эса, албатта, ўша ўрганилаётган тилнинг имкониятларини очиб бериш керак бўлади. Шу ўринда, тилшунослик олдидаги долзарб вазифалардан бири ҳар иккала тилни қиёслаб, улардаги ўхшаш ва фарқли томонларини очиб беришдир.