"Инвестициялар - иқтисодиётни тараққиёт томон ҳаракатини таъминловчикуч эканлиги, ҳар қандай иқтисодий назария учун аксиома ҳисобланади. Ҳар бир давлат, биринчи навбатда моддий ишлаб чиқариш соҳасига, миллий ва чет эл инвесторларини кириб келиши учун бутун кучинисарфлаши лозим. Ушбу мақсадни кўзлаган ҳолда муайян инвестиционсиёсат ишлаб чиқилади ва амалга оширилади, тегишли инвестицион муҳитшакллантирилади. Мустақил Ўзбекистонда узлуксиз амалга оширилаётганиқтисодий ислоҳотлар, тармоқ ва соҳалар ривожланишидаги ютуқларгаэришиш, интеграцион жараёнларни ривожланиши ва иқтисодий ўсишнитаъминлашни назарда тутади."