"Инсоннинг тупроққа фаол таъсир кўрсатиши натижасида, унинг хосса-хусусиятларининг ўзгариши, унумдорлигининг ошиши ѐки пасайиши, шўрланиши, эрозияланиши, дегумификацияси каби жараѐнларнинг юзага келиши ер ресурларини муҳофаза қилишда аввалгидан ҳам эътиборли бўлишликни тақозо этади.Мустабид тузум даврида мамлакатимиз ер бойликларидан интенсив усулда, жуда катта харажат ва исрофгарчиликлар йўли билан фойдаланилганлиги,ер майдонларининг шўрланиши ва эрозияга учраши ҳолатлари экологик мувозанат бузилишига олиб келган. Натижадатупроқ унумдор қатламининг емирилишига сабаб бўлиши билан бир қаторда, бир қанча ижтимоий, иктисодий, маданий ва маънавий муаммоларни келтириб чиқарган."