Ўзбеклар она Ватанларидан, аждодлари еридан иложсиз, мажбурий ҳолатларга тушиб қолишмаса узоқлашмайдилар. Шунга қарамай ҳозир ер юзининг ўнлаб давлатларидаги шаҳар ва қишлоқларда ўзбек жамоалари мавжуд. Бизнинг халқимиз ҳам тарихий жараён ҳисобланган диаспора-дунё бўйлаб халқларнинг тарқалиши қонуниятидан четда эмас. Ўзбек миллати вакиллари Европа ва Осиё қитъаларининг бир қатор давлатларида, шунингдек, Австралия ва АҚШда ҳам истиқомат қилишади. Муҳожир ўзбеклар асосий қисми совет мустабид тузуми йилларида Ватанни тарк этишга мажбур бўлганлар ва уларнинг хорижда таваллуд топган фарзандлари ҳақида.