Инсон ўз табиатига кўра ижтимоий мавжудотдир. У жамиятда яшайди, ўзига ва яқин кишиларига турмуш кечириш учун қулай шарт-шароитлар яратади. Шу тариқа иқтисодиѐт олами вужудга келади, инсоният тараққиѐтининг тарихи – бу иқтисодий ва социал муносабатлар, шу жумладан ижтимоий меҳнат тақсимоти соҳасидаги муносабатларнинг ривожланиш тарихидир. Ана шунинг учун ҳам Қуръони Каримда Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаллам эзгулик, хайрли ишлар ва олижаноблик кучини ўз шахсий ҳаѐти орқали кўрсатиб беришга интилганлиги ва яхшилик уруғини сочишга чақирганлиги ҳамма учун ибратлидир. У жамиятда меҳнатнинг тутган ўрнини юксак баҳолаш, ―Меҳнат қилишдан уялманг. Меҳнат қилиш – ибодат қилиш билан баробар‖, - деб уқтирганлигини таъкидлаган ҳолда, бугунги кунда ҳам меҳнат ва у билан боғлиқ жараѐнни ўрганишга бўлган интилиш янада ривож топиб, у иқтисодиѐтда муҳим ўрин тугишини яна бир бор таъкидламоқ даркор.