«Давлат ва ҳуқуқ назарияси» фани жамиятда мавжуд ижтимоий ходисаларни, уларни ривожланиши қонунларини тадқиқ этишни, ўрганишни амалага оширирувчи фандир. Давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг предмети - давлат ва ҳуқуқнинг келиб чиқиши, ривожланиши ва ҳаракатда бўлишининг энг умумий қонуниятларини ўрганади.Фанни вазифаси давлат ва ҳуқуқнинг моҳияти, функциялари, шунингдек, сиёсий ва ҳуқуқий онг намоён бўлиши ва ҳуқуқий тартибга солиш хусусиятлари ўрганишдан иборат.