Мустақилликнинг дастлабки йилларида ишлаб чиқилган янги аграр сиёсат натижасида бир томонлама фақат пахтачилик билан шуғулланиш тўхтатилди. Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳатлар дончиликни ривожлантириш ва экин майдонларини кенгайтириш, ҳосилдорликни кўтариш, ҳар бир ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитига мос янги буғдой навларини яратиш, уларни сақлаш ва қайта ишлаш технологияларини такомиллаштириш устида илмий тадқиқот ишларини олиб бориш, қисқа муддатда уларнинг агротехникасини ишлаб чиқиш, аҳолини дон ва дон маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини ўзимизда етиштирилган ҳосил ҳисобига қондириш тадбирлари изчил амалга оширилди.