Бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик фаолияти микродаражада тадбиркорлик ва бизнес каби тушунчалар билан ифодаланади. Ўзбекистонда бозор муносабатларини ривожлантириш ва ўрта мулкдорлар синфини шакллантиришда тадбиркорлик муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирги кунда тадбиркорлик жамиятнинг иқтисодий ривожланишининг ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб қолган. Методик кўрсатма бўлажак шифокорлар тадбиркорлик фаолияти тўғрисида олган назарий билимларини амалий фаолиятда тўғри қўллашни шакллантириш мақсадида Тиббиёт Олий ўқув юртининг 2- курс талабаларига таёрланди. Методик кўрсатмада ўқув жараёнини фаоллаштирувчи янги педагогигик технологиялари қўлланилган. Тақдим этилган вазиятли масалалар, тест саволлари оралиқ ва якуний имтихонларни муваффақиятли топширишга ёрдам беради.