Болани ўзини тута олишга одатлантиришда ота-она, оила аъзоларининг панд-насиҳатлари, тушунтиришлари ҳам самарали тарбия усулларидан ҳисобланади. одатда бундай панд-насиҳат ва тушунтиришлардан сўнг, берилган топшириқнинг бола томонидан бажарилишини катталар кузатиб борадилар.