Хозирги даврда архитектура олийгохлари дастурларида комплекс лойихалаштириш режалаштирлган, яъни ўқитиш даврида талабалар ўзининг архитектуравий лойихаси асосида олган билимларини тўлдириб, оралиқ техник фанлар билан биргаликда комплекс равишда архитектуравий масалаларни ечадилар ва курс ишларини бажарадилар. «Архитектуравий Конструкциялар» предмети, ўкитишнинг хама курсларида ихтисослашган-архитектуравий лойихалаш фани билан якиндан боғланган. Талабанинг архитектуравий лойихалашдан олган билимлари, конкрет курилиш чизмаларида архитектуравий ечимларни конструктив асослашади ва кабул килишида уларни курс ишларида амалга оширишида ёрдам беради.