Мамлакат иқтисодиётида қишлоқ хўжалигининг аҳамияти улкан. Чунки унда республика ялпи ички маҳсулотининг учдан бир қисмига, озиқ-овқат маҳсулотларининг 95-97 фоизга яқини яратилмоқда. Давлат миқёсидаги жами валюта тушумининг яримидан ортиғи қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилиш ҳисобига олинмоқда. Эндиликда қайта ишлаш саноатининг юксалиши, аҳоли сонининг ўсиши, ташқи бозор талабининг ўзгариши экологик талабларга жавоб
берадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш жараёнлари янада ривожлантирилишини объектив равишда тақазо этмоқда. Шунинг учун ҳам тармоқни ривожлантириш ва самарадорлигини юксалтириш зарур.