Одатда иқтисодиётнинг ҳолати банклар фаолияти билан аниқланади. Банклар иқтисодиётни ҳаракатга келтирувчи орган ҳисобланиб, моддий ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва олиб боришда воситачи сифатида, капитал айланишининг узлуксизлигини таъминлаш, бўш пул маблағларини йиғиш ва уларни пул зарур бўлган субъектлар ўртасида тақсимлаш бўйича фаолият олиб боради. Банклар фаолиятининг бошқа субъектлардан фарқли яна бир томони шундаки, улар асосан жалб қилинган маблағларга таяниб ишлайдилар. Бу эса ўз навбатида банк ишининг таваккалчилик даражасини оширади. Чунки банк бир
томондан унга ўз жамғармаларини ишониб топширган юридик ва жисмоний шахслар олдида мажбуриятга эга бўлса, иккинчи томондан банк ўз акциядорлари олдида мажбуриятга эга. Шу сабаб банклар маблағларни доимо иқтисод қилиб иш олиб борадилар.