Санъат, жумладан, бадиий адабиёт ўзликни англаб етишнинг мустақил йўли бўлиб, аслида тахайюл ўйинлари воситасида Борлиқ ҳақиқатини моделлаштиришга уринишдир. Санъат турлари беҳисоб, уларнинг ҳар бири воқеликда мавжуд муайян имкондан фойдаланади. Ҳайкалтарош тошни “жонлантиради”, мусаввир ранглар товланишини ишга солади, мусиқа санъати инсон туйғуларига бевосита коинот уйғунлигини олиб киради. Бадиий тафаккурнинг энг қудратли ва имкониятлари чексиз воситаси сўз санъатидир.Адабиёт инсон маънавиятини шакллантирувчи асосий манбадир.