Ушбу дарсликда Фуқаролик процессуал ҳуқуқининг умумий масалалари бўлмиш даъво қўзғатиш, ишни судда кўриш, ишларнинг алоҳида тартибда кўрилиши, мансабдор шахсларнинг фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини бузадиган ҳатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят бериши, ишларни апелляция, кассация, назорат тартибида кўриб ҳал этиш ҳамда хўжалик судлари, нотариат фаолияти билан боғлиқ масалаларни ёритишга ҳаракат қилинган.
Дарсликда ўз қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ҳар бир фуқаро, давлат ва жамоат ташкилотлари нималарга эътибор беришлари лозимлиги ҳақида фикр юритилади.