Кўпинча эл ичида ижодкорлар тўғрисидаги турли-туман миш-мишларга, узунқулоқ гапларга дуч келинадики, гоҳо уларнинг бир-бирига тамомила зидлигию ақл бовар қилмас даражада ажабтовурлигидан шошиб қолади киши. Албатта, бу нав миш-мишлар эл наздида катта обрў-эътибор топган кишилар ҳаётига қизиқишнинг зўрлигидан юзага келади. Бироқ, ўйлашимизча, буни оммавий қизиқувчанликнинг ўзи билангина изоҳлаш кам кўринади.